Байрам кунлари айрим тиббиёт ходимлари дам олмайди

    Янги йил байрамида 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 4 кун дам олиш белгиланган. Ана шу даврда айрим даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

    ССВ хабарига кўра, байрам кунлари 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари белгиланган тартибда, навбатчилик асосида ишлайди.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

    Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

    Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

    Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

    Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.

    "Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates