Янги йил байрами куни автобуслар ҳаракати соат 01:00 гача узайтирилди

    Транспорт 30 декабр 2023 850

    Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатувчи барча автобус йўналишларининг иш вақтлари 1 январь соат 01:00 га қадар узайтирилди.

    "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан кўрсатилган мазкур ташаббус 2023 йил 31 декабрь куни Янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан, аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизмати сифатини ошириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади.

    "Шу билан бирга, пойтахтимизнинг 18 та манзилида безатилган янги йил арчаларига оилангиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз билан қуйидаги автобус ва электробусларимизнинг хизматларидан фойдаланган ҳолда етиб олишингиз мумкин.

    Байрам кунлари транспортлар ҳаракати кўпайишини инобатга олган ҳолда, шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишингизни таклиф этамиз", дейилади хабарда.

    Безатилган янги йил арчасига бориш учун қуйидаги ҳавола орқали танишинг.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates