Баъзи пенсионерларнинг банк карталарига тушган маблағ нега "бекор қилинди"?

    Бу каби ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3 фоизида кузатилган.

    Ижтимоий тармоқларда фаол муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур ҳолат юзасидан Халқ банки Расмий муносабат билдирди.

    Унга кўра, Халқ банки тизимида пенсия маблағларининг юкланиши жараёнида техник носозлик юзага келганлиги сабабли баъзи пенсионерларнинг банк карталарига кирим қилинган маблағлар "бекор қилинган" ҳолати юзага келган.

    Мазкур ҳолат жами пенсия олувчиларнинг 3 фоизида кузатилган. Ҳозирда ушбу хатоликлар бартараф этилиб, "бекор қилинган" пул маблағлари банк карталарга қайтарилмоқда.

    "Эслатиб ўтамиз, барча пенсия олувчиларга, шу жумладан, юқоридаги муаммога дуч келган мижозларга ҳам пенсия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5102-сонли қарорига асосан, ўзгаришсиз ойнинг 5-санасигача тушириб берилади", - дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates