Бектемир Мелиқўзиев франциялик рақибини мағлуб этди

    Спорт 21 апрел 2024 939

    Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

    Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.

    Жанг 7-раундда Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. 7 раунддан сўнг ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) Мелиқўзиев рақибидан устун келди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.

    Шунингдек, Бектемир WBA рейтингини ҳам яхшилаб олди. Дибомбе эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.