Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу йилнинг 25 декабрь куни Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилди.
Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
2025 йилдан эътиборан фаолиятини бошлайдиган Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб республикамизда футбол ва футзал спорт турларининг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган, юртимизнинг фаол тадбиркорларидан бири, БМБ Холдинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Акмалович Маматқулов номзоди маъқулланди.
- Бекзод Маматқулов — федерация президенти;
- Азиз Акбаржонов — вице-президент;
- Маъруфжон Абдуллаев — бош котиб.
Тадбир давомида футзал бўйича терма жамоамизнинг кейинги Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этишига тилак билдирилди.