Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди

    Боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.

    Бу ҳақда унинг менежери Вадим Корнилов хабар берди.

    Ўша куни Мелиқўзиевга ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас. Шуниси аниқки, Бектемир марказий жанги Райан Гарсия ва Девин Хейни ўртасида кечадиган оқшом кардида рингга чиқади.

    Маълумот учун, айни пайтда АҚШда машғулотларни давом эттираётган Мелиқўзиев ўз вазн тоифасида WBA Intercontinental ва WBO Intercontinental камарлари соҳиби ҳисобланади.

    У сўнгги жангини 2023 йил октябрь ойида Алантес Фоксга қарши ўтказиб, тўртинчи раундда техник нокаут орқали ғалабага эришган эди. Унинг ҳисобида жами 13 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates