Минск 30 ноябрь куни Гродно шаҳри ичида ҳалокатга учраган учувчисиз учиш қурилмаси билан боғлиқ ҳодисани Литва томонидан қилинган провокация сифатида кўрди.
“Вайроналар, жумладан, флеш-дискларда сақланган видеолавҳалар ва навигация маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, Ғарбий Европада ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати йўналиши Беларусь ҳудуди устидан учиб ўтиш, Польшага учиш ва шу йўналиш бўйлаб Литвадаги учиш нуқтасига қайтишни кўзда тутган”, дейилади Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Беларусь расмийлари “бундай ҳаракатлар Беларусь Республикаси хавфсизлигига таҳдид солади ва халқаро ҳуқуқни, жумладан, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Чикаго конвенциясини тўғридан-тўғри бузишдир” деб таъкидлашди. Минск бу ҳаракатларнинг ўзини “нафақат Беларусь Республикасига, балки Польша Республикасига қарши ҳам қасддан қилинган провокация” деб баҳолади.
Ҳодисага жавобан Беларусь томони Литвадан “ушбу ҳодисанинг ҳолатлари, жумладан, учирилиш мақсади ва ҳаво кемасининг оператори ҳақида дарҳол батафсил ва кенг қамровли маълумот беришни”, тергов ўтказишни, айбдорларни жавобгарликка тортишни ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўришни талаб қилди, деб хабар берди kommersant.ru.








