Гонконгдаги турар-жой мажмуасида содир бўлган ёнғинга алоқадор 13 нафар гумондор ҳибсга олинди

    Гонконг расмийлари яқинда турар-жой мажмуасида содир бўлган йирик ёнғин билан боғлиқ ҳолда 13 кишини бехосдан одам ўлдиришда гумон қилиниб ҳибсга олди, деб хабар берди Хитой оммавий ахборот воситалари.

    Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда ва қўшимча ҳибсга олишлар эҳтимоли мавжуд.

    Расмийлар шунингдек, мажмуада тўпланган 20 та қурилиш тўри намуналаридан еттитаси ёнғинга чидамлилик стандартларига жавоб бермаслигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, бу тўр парчалари ёнувчан пенополиуретан кўпик билан биргаликда ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Ёнғин 26 ноябрь куни Тайпоу округидаги Wang Fuk Court турар-жой мажмуасида содир бўлди. Ёнғин 146 кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна 100 киши бедарак йўқолган.

    Турар-жой мажмуаси ҳақидаги маълумотларга кўра, унда қарийб 2000 та хонадон бўлган ва кўплаб қарияларни ўз ичига олган тахминан 4800 киши истиқомат қилган. Мажмуа 1980-йилларда қурилган, деб хабар берди interfax.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates