Шри-Ланка ҳаво кучлари вертолёт навбатдаги парвози пайтида, ундан сув босган ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш ва ёрдам кўрсатишда фойдаланилиётганда авиаҳалокат юз берди. Учувчи жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди, кейинроқ у ерда вафот этди. Бортдаги яна тўрт киши жароҳат олди, деб хабар берди oxu.az.
Кучли “Дитва” тропик циклони Шри-Ланкада сув тошқини ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилишди. Шри-Ланка табиий офатларни бошқариш маркази маълумотларига кўра, камида 334 киши ҳалок бўлган.








