Бепул юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар электрон танланади

    Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш имконияти яратилмоқда.

    Мазкур адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали тасодифий танланади.

    Амалда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиши учун адвокат фақат жиноят ишлари бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жалб этилади. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда “Юридик ёрдам” ахборот тизимида эълон қилинади.

    Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизими “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, тегишли процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилганидан сўнг ишга туширилади. Бугунги кунда қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатида кўриб чиқилмоқда.

    Ушбу лойиҳа билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари яратилади. Бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятлари кенгайтирилиши ва шаффофлаштирилиши одил судловга эришиш даражасини оширади, деб хабар беради Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates