Беш ойда умумий қуввати 1 254 мегаватт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди

    Энергетика 8 июн 2022 1078

    Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 мегаватт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:

    Биринчиси, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    Иккинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси;

    Учинчиси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

    Тўртинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 мегаватт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

    Бешинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси;

    Олтинчиси, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

    Ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

    Станциялар қурилиши давомида 3 260 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 нафар янги иш ўрни яратилди.

    Маълумот учун: Жорий йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (7-электр станция) ишга туширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates