16 август куни 40 нафар мутахассис коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун келишлари кутилмоқда. Бир ой давомида улар коронавирусга қарши курашиш доирасида ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлашади, амалий-услубий ёрдам беришади.
Уларнинг барчаси COVID-19 ташхисли беморларни даволаш тажрибасига эга. Шифокорлар гуруҳида анестизиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт шифокорлар бор.