Бир кунда икки хориж корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бизнес 28 декабр 2021 1106

    Куни кеча Фарғона вилояти Олтиариқ туман Давлат хизматлари марказида хориж сармоядорлари иштирокида икки корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Аслида Олтиариқ тумани миришкорлари астойдил бўлишса кетмонни ҳам кўкартириб юборадиганлардан.

    Шунинг учун ҳам туманда етиштирилган мева-сабзавотларни экспорт қилишга, қайта ишлашга иштиёқманд бизнес вакиллари талайгина.

    Расман рўйхатга олинган Ироқ давлати сармоядорлари иштирокидаги «Saro Rashed Group» масъулияти чекланган жамияти яқин кунларда мева ва сабзавотларни қайта ишлашни бошлайди. Корхонада 50 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.

    Буни қарангки, шу куннинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи қирғизистонлик тадбиркорлар иштирокидаги «Oltiariq Food City» масъулияти чекланган жамиятига ҳам расман тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсат берилди. Хориж сармояси асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бу жамиятда тез кунларда 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Фарғона вилоятида жами 81 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатяпти. Уларнинг 26 минга яқини якка тартибдаги тадбиркорлар, 57 таси юридик кўринишга эга тадбиркорлар ҳамда 294 таси хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates