Бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланди

    Саноат 27 июл 2021 646

    Ушбу шахслар юзага келган ҳолатни ўз бизнесига айлантириб, қўйилган навбатини кутишни хоҳламайдиган шахсларга ўз навбатини имтиёзли бериш мақсадида шартномалар тузишади.

    "UzAuto Motors" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, компания янги автомобилларни сотиш ва сотиб олишнинг барча ноқонуний йўлларини олдини олиш учун савдо маълумотлар базасини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати инспекциясининг янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагидаги ҳамкорликни ўзида акс эттирган ушбу лойиҳа ўша ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди, дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, жорий йилда компаниянинг ишонч телефон рақамлари ва кол-центр хизматига «шапка» га оид бирорта ҳам шикоят келиб тушмаган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам бундай мурожаат бўлмаган.

    Ноқонуний битимлар тузишда қатнашган ҳар бир иштирокчи жиноий жавобгарликка тортилади. Ушбу ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки компаниянинг кол-центр хизматига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчидир, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates