Дастлаб соҳа олимлари мавзу доирасида очиқ мулоқотга киришиб, замонавий тиббиёт кадрларини тайёрлашда ўқув мотивацияси ҳамда ижтимоий психологиянинг асосий инструментларидан бири бўлган мулоқот техникаси тўғрисидаги қарашлари билан ўртоқлашди.
Мавзу юзасидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори Васила Каримованинг “Ижтимоий психологик билимларнинг тиббиётда тутган ўрни” мавзусидаги маърузаси тингланди. Ижтимоий психология ёрдамида шундай шифокорларларни тайёрлаш керакки, улар бемор билан мулоқотга киришганда бағрикенглик ва инсонга кўмак тушунчалари техникасини моҳирона қўллаб, одамлар дардини енгиллата олсин, деди маърузачи.
Халқаро конференция шундай қизиқарли ва долзарб фикр-мулоҳазалар жараёнида давом этмоқда, дейилади Тошкент тиббиёт академияси ахборот хизмати хабарида.