Улар Тавуш вилояти чегарасидаги тўрт қишлоқ Бокуга берилаётганидан норози.
Воқеа жойидан олинган видеони “Арманистон” мухолифат фракцияси депутати эълон қилди.
Facebookда эълон қилинган видеога кўра, аҳоли автомобиллар билан йўлни тўсиб қўйишган. Улар расмийларни арман ерларини бериб юборишда айбламоқда.
Бунга параллел равишда республиканинг бошқа ҳудудлари ва Ереванда ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Грузия ва Эронга олиб борувчи йўллар ёпилган, деб хабар беради tass.ru.