Биринчи чоракда $ 7 миллиарддан ортиқ хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган

    Инвестициялар 20 феврал 2024 989

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил I чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сон қарори қабул қилинди.

    Тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ I чоракда 7,2 миллиард доллар миқдорида (шундан тармоқлар – 4,1 миллиард доллар, ҳудудлар – 3,1 миллиард доллар) хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштириляпти.

    Тармоқлардан Энергетика вазирлиги ҳаммадан кўп (деярли 1,7 миллиард доллар), ҳаммадан кам эса (1,5 миллион доллар) Ўрмон хўжалиги агентлиги ўзлаштиришни режалаштирган.

    Ҳудудлар кесимида пойтахт ҳокимлигининг кўрсаткичлари етакчилик қиляпти (428 миллион доллар). Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида (тахминан 50 миллион доллар).

    Шунингдек, деярли 33 миллиард долларга 276 та истиқболли инвестиция лойиҳаларидан иборат манзилли рўйхат тасдиқланяпти.

    2024 йилда 70 та кредит линияси доирасида республиканинг 11 та банки томонидан 2,3 миллиард доллар миқдорида хорижий кредит ресурслари жалб этилади.

    Бу йил 24 та вазирлик ва идоралар 1 миллиард доллар миқдоридан ортиқ (ҳаммадан кўп (150 миллион доллардан) – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Экология вазирлиги) грантлар жалб қилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 15 февралдан кучга кирди, деб хабар беради “Norma”.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates