Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда

    Биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.

    Шу йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).

    Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх ( бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.

    Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.

    Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда, деб ёзади uzex.uz сайти.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates