Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали умумий суммаси 18,0 млрд сўмлик 4 213 та авторақам сотилди

    “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот хизмати ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 октябрь кунлари савдо натижаларини эълон қилди.

    Таъкидланишича, барча савдо платформаларида 3 077,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 24,4 фоизга кўпдир.

    Бунда тузилган битимларнинг қарийб 81,4 фоизи биржа савдоларига, қолган 18,6 фоизи қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

    Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 942,4 млрд сўм. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 127,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

    Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали сотилган 4 213 та авторақам умумий суммаси 18,0 млрд сўмни ташкил қилди.

    Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 505,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

    • биржа савдоларига 46 150,0 тонна ун қўйилди ва унинг 8 186,0 тоннаси, яъни 17,7 фоиз қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 102 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 783,2 минг сўмдан 3 664,8 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 1 637,0 тоннани ташкил қилди.
    • биржа савдолари орқали 127 951,0 тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 25,6 минг тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 578,1 минг сўмдан 538,5 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 76 та харидор иштирок этди.
    • Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 35 926,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 5 098,0 тоннаси, яъни 14,2% қисми сотилди.Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 44 та харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 501,4 минг сўмдан 3 492,9 минг сўмгача пасайган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates