«НКМК» АЖнинг халқаро корпоратив облигациялари илк бор Лондон фонд биржасига жойлаштирилди

    «НКМК» АЖнинг 1,0 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги халқаро корпоратив облигациялари илк бор чиқарилди ва Лондон фонд биржасига жойлаштирилди.

    Шу йилнинг 11 октябрь куни «НКМК» АЖнинг вакиллари илк бор комбинатнинг халқаро корпоратив облигацияларни чиқариш ва Лондон фонд биржасида жойлаштириш муносабати билан ташкиллаштирилган расмий тадбирда иштирок этди.

    Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси ва ҳамкор банклар вакиллари қатнашди.

    Тадбир аввалида «НКМК» АЖ Бошқарув раиси – Бош директори Қ.Санақулов рамзий тарзда корхонанинг илк халқаро корпоратив облигацияларининг Лондон фонд биржасидаги савдоларини очиб берди.

    Тадбирда Қ.Санақулов комбинатнинг халқаро капитал бозорига интеграция қилиш жараёнида муҳим ўрин тутган, илк халқаро корпоратив облигацияларини муваффақиятли эмиссиясига ўз ҳиссасини қўшган барча иштирокчиларга, шу жумладан, халқаро банклар ҳамда Лондон фонд биржаси раҳбарияти ва вакилларига чуқур миннатдорлик билдирди.

    Тадбир якунида комбинат вакиллари Лондон фонд биржасининг эмитентларни рўйхатга олувчи китобини имзолашди.

    Халқаро корпоратив облигацияларни чиқариш комбинатнинг жаҳон капитал бозорларидаги ўз ўрнини эгаллаш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали истиқболли лойиҳаларни барқарор молиялаштиришни таъминлайди.

    Комбинатнинг халқаро корпоратив облигацияларининг халқаро капитал бозорида муваффақиятли жойлаштирилиши, энг аввало, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инвесторлар томонидан ижобий баҳоланаётганлигидан далолатдир.

    Халқаро корпоратив облигациялар жойлаштирилишидан тушадиган маблағларни комбинатнинг йирик инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириш режалаштирилмоқда.

    Маълумот учун: Жорий йилнинг июль ойида «НКМК» АЖ «С&П Глобал Ратингс» ва «Фитч Ратингс» рейтинг агентликлари томонидан «Барқарор» прогнози билан илк маротаба халқаро «ББ—» кредит рейтинги даражасида бахоланди. Ушбу билан бирга, «С&П Глобал Ратингс» агентлиги комбинатнинг мустақил кредит тўлов қобилиятини (САСП) «бб+» даражасида баҳолади. Бу эса ўз навбатида халқаро капитал бозорига чиқиш имконини яратди.

    Акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритаётган комбинат ўз ривожи учун инвестицияларни қимматли қоғозлар чиқариш ва жойлаштириш орқали мақбул шартларда молиялаштириш имконига эга бўлди.

    Комбинатни халқаро капитал бозорига интеграциялашдан кузатилган асосий мақсад корхонани халқаро бизнес олиб борадиган замонавий компанияга айлантиришдир.

    Жаҳонгир ҲАСАНОВ,

    «НКМК» АЖ Бош директорининг иқтисод ва молия

    ишлари бўйича ўринбосари.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates