Ярмаркада иштирок этган сектор раҳбарлари — шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва ИИБ бошлиғи Жамолиддин Маназаров ёшлар билан мулоқотда бўлиб, таклиф этилаётган бўш иш ўринларини яқиндан кўздан кечиришди. Ярмаркада 20 дан зиёд корхона-ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 3000 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этишди, деб хабар беради Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Битирувчи ёшлар ва ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳрининг “Металлург” маданият саройи ҳудудида корхона-ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.