Меҳнат ярмаркасида университетнинг 500 га яқин талабалари ва 20 дан ортиқ теле ва радио йўналиши бўйича ташкилотлар ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари ҳам қатнашди, дея хабар беради Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.
Қайд этиш керак, жорий йилнинг 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда талабалар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланган эди.
Бу йил Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини илк битирувчилар тамомлайди. Бугун ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ахборот соҳасидаги ўнлаб муассасалар 100 нафардан ортиқ талабани ўз ташкилотига ишга қабул қилиш таклифини берди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида АОКА ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида соҳада фаолият кўрсатаётган босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ҳамда кутубхоналар вакиллари иштирокида меҳнат ярмаркаси ўтказилиши кўзда тутилган.