Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!

    ТТА талабалари «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир Бобир Бобомурод билан учрашди.

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик шодиёнасини Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари ва профессор ўқитувчилари катта тайёргарлик ва кўтаринки руҳда қарши олмоқдалар. Мустақиллик туҳфа этган чексиз имкониятлар шу йил академия тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйиладиган бўлди.

    Илмий педагогик жамоамиз нуфузини яна бир поғона юксакларга кўтарган 4 нафар талабамиз мамлакатимизнинг юксак орден ва медаллари соҳибига айландилар. Икки нафар талаба қизимиз Зулфия номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилган бўлса,икки нафар талаба йигитимизга "Мард ўғлон" ордени берилди.

    Янги Ўзбекистон имижини ўзининг миллий қадриятларимизга содиқлиги ва янги билимларни эгаллашдаги ташаббуслари билан намоён этиб келаётган ташаббускор ёшларимизнинг бундай муваффақиятларига Тошкент тиббиёт академиясида яратилаётган қулай имкониятлар, соғлом маънавий муҳит, келажак тиббиёт илмини эгаллаш йўлида амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳаларимиз ҳам сабаб бўлмоқда. Буни эл ардоғидаги шоир, «Дўстлик ордени « соҳиби Бобир Бобомурод куни кеча Академия ёшлари билан ўтказилган учрашувда алоҳида эътироф этди.

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик шодиёнаси арафасида ўтказилган маърифий кечада юртимиз ёшларининг кечагиданда илғор саъй-ҳаракатлари, кун сайин такомиллашиб бораётган илмий салоҳияти ва аждодларимиздан мерос умрбоқий анъаналаримизга садоқати ҳақида гапирилди.

    Шоир Бобур Бобомуроднинг шеърият мухлисларига ёд бўлиб кетган энг жўшқин ижод намуналарини тадбир иштирокчилари жўр овозда баралла айтдилар. Ижодий мулоқот чоғида юрт тинчлиги, мамлакат ободлиги, оилалар фаровонлиги ва элимиз саломатлигини моҳирона бадиий талқинда, қалбга яқин сатрларда қаламга олаётган севимли шоиримиз Тошкент тиббиёт академияси ёшларининг жамиятимиз ҳаётидаги фаоллиги, ёш олимларимизнинг янгича қараш ва истиқболли лойиҳалари халқаро платформаларда эътироф этилаётганидан мамнунлигини билдирди.

    Шу ўринда ТТА маъмуриятининг ёшлар китобхонлигини юксалтиришдаги ташаббуси тўғрисида:

    ТТА Ахборот Ресурс Маркази янги ўқув йилига алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Яқинда АРМ фонди янги адабиётлар билан бойитилди. Эндиликда талабалар китоб расталаридан тиббиётнинг барча соҳаларига оид илмий-тиббий журналлар, маънавий-маърифий нашрлар, янги олинган бадиий адабиётлар, хусусан Россиянинг «Геотар Медиа» нашриётидан сотиб олинган рус ва инглиз тилидаги китобларни топишлари мумкин.

    Янги ўқув йилидан бошлаб барча факультетлар юқори курс талабаларининг тор соҳа мутахассислигига оид адабиётлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди.

    Китобхон талабалар QR кутубхона фондидан керакли адабиётлар ва илмий журналларни мобил қурилмалар ёрдамида Сканерлаб онлайн ўқиш ёки юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

    Гулчeҳра Мирзаева,

    ТТА матбуот котиби

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates