Бизнес кўмакчи, ишончли маслакдош

    "Микрокредитбанк" АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 384,4 млрд. сўм эквивалентида маблағлар ажратилган.

    "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки бугунги кунда ўзининг хорижий кредит линиялари орқали жалб қилинган маблағлари билан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда.

    Хусусан, Тошкент вилояти Нурафшон БХО мижози "Inter Agro Broiler Breeders" корхонасига 2022 йилда паррандачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида айланма маблағларини тўлдириш учун она товуқ жўжалари ҳамда парранда озуқа еми сотиб олиш учун 20 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган. Тадбиркор "Микрокредитбанк"дан имтиёзли кредит олгани учун 3 йилдан бери қийналмай, шу даражага етганини билдирди.

    — Давлатимиз раҳбарининг Венгрия ва АҚШга расмий ташрифларидаги эришилган келишувлар ишимизни анча осонлаштирди. Шу тариқа ҳозир яна янги лойиҳалар устида ишлаб, "Микрокредитбанк"дан яна бемалол кредит олишимиз мумкин, — деди корхона раҳбари Рустам Саидов. — Айтиш жоиз, умумий қиймати 30 млрд. сўмни ташкил этадиган лойиҳа учун банк томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиб, 2023 йилда 58,2 млрд. сўмлик пул айланмалари амалга оширилди. Энг муҳими, корхонамизда ҳозир 200 дан зиёд янги ишчи ўрни яратилган.

    50 гектарлик ерда жойлашган мазкур корхонада бир ойда 1,7-1,8 млн. дона инкубацион тухум етиштирилади. Маҳсулотларнинг 50 фоизи маҳаллий бозорга, қолган ярми эса 7 та давлат — Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва Қирғизистонга экспорт қилинади.

    Таъкидлаш жоиз, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 95 та лойиҳага жами 384,4 млрд. сўм эквивалентида маблағлар ажратилган.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates