БМТ дунёнинг 18 та “қайноқ нуқтаси”да очарчилик хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди

    Дунёнинг 18 та “қайноқ нуқталари”да давом этаётган жанговар ҳаракатлар туфайли яқин келажакда очарчилик хавфи кучаяди.

    Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ва Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботида айтилади, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.

    Судан, Буркина-Фасо, Гаити ва Малида очарчилик таҳдиди яқинлашаётгани, Афғонистон, Нигерия, Сомали, Жанубий Судан ва Яман эса яқин келажакда рўйхатга киритилиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

    Эль-Нино вазиятни янада мураккаблаштирувчи иқлим ҳодисаси бўлиб, Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмида сувнинг исишига олиб келади ва иқтисодий заиф мамлакатларда иқлим хавфини кучайтиради.

    “Агар биз ҳамма учун глобал озиқ-овқат хавфсизлигига эришмоқчи бўлсак, ҳозирги шароитда бизнесни ривожлантиришнинг одатий йўлидан бормаслигимиз керак”, — деди ФАО Бош директори Цюй Дунюй.

    ФАО раҳбари одамларни очликдан қутқариш, шунингдек, дунёда озиқ-овқат танқислиги сабабларини бартараф этиш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида зудлик билан ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

    “Дунё бўйича нафақат кўплаб одамлар оч, балки улар дуч келаётган очлик даражаси ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ”, деди Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Синди Маккейн.

    Судандаги можаро оммавий кўчишга олиб келди ва одамларнинг тўйиб овқатланмаслигига сабаб бўляпти. Башоратларга кўра, бир миллион нафардан ортиқ фуқаро мамлакатни тарк этиши кутилмоқда ҳамда Судан ҳудудида яна 2,5 миллион нафар фуқаро яқин ойларда ўткир очарчиликка дучор бўлади.

    Ҳисобот муаллифларининг огоҳлантиришича, Судандаги можаронинг кучайиши қўшни мамлакатларда салбий оқибатларга олиб келиш хавфини оширади, чунки инқирознинг кучайиши қочқинлар сонининг кўпайишига, савдо ва гуманитар ёрдам етказилишидаги узилишларга олиб келади.

    Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Эфиопия, Кения, Покистон, Сурия ва Мьянма очарчилик хавфи жуда юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида таснифланади, деб хабар бермоқда korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates