баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Боғчаларга электрон навбат қайта ишга туширилди

    Таълим 15 октябр 2020 74

    15 октябрдан давлат боғчаларга қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади

    2020 йилнинг 15 октябридан эътиборан давлат боғчаларга қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

    Тизимга келиб тушган  йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

    • Давлат хизматлари маркази (“Ягона дарча”) да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
    • йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;
    • агар МТТдаги мўлжалланган гуруҳ ҳали очилмаган бўлса, ёки эпидемиологик вазият туфайли ота-оналарнинг истаги билан бола уйда қолдирилса, у ҳолда ота-оналар болани масофавий ўқитишга ўтказилишига оид ёзма равишда хабарнома тақдим этишлари керак бўлади (мактабгача ёшдаги болалар учун қизиқарли ўқув жараёнлари Bolajon каналида эфирга узатилади). Боланинг ўрни сақланади, тўлов олинмайди.

    Эслатиб ўтамиз, сентябр ойидан тайёрлов (6-7 ёшдаги болалар), юқори (5-6 ёшдаги болалар) гуруҳлар, 12 октябрдан эса – ўрта (4-5 ёшдаги болалар) гуруҳлар ўз фаолиятини бошлаган бўлса, ноябр ойи бошидан кичик (3-4 ёшдаги болалар) гуруҳларга болаларни қабул қилиш бошланади.

    Давлат МТТлар ишини тўлақонли йўлга қўйиш учун маҳаллий депутатлар Кенгашининг ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсатлари талаб этилади.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates