Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Ҳ.Тангриев 1984 йил Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. ЎзМУ журналистика факультетини тамомлаган. Божхона органларида 2009 йилдан буён хизмат қилади.
Ўтган йиллар давомида Божхона қўмитасида, “Тошкент-Аэро“ ихтисослаштирилган божхона комплексида ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишида фаолият олиб борган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.