Божхоначилар “мато” операциясиларига чек қўйишди

    Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юк контейнерида ҳужжатларга кўра 51 минг м2 “текстил матолари” товарлари божхона постига кириб келди.

    Мазкур товарлар уларга тегишли юк ҳужжатлари билан ўзаро солиштирган ҳолда белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада юк контейнеридаги мато товарларининг ҳужжатларида қўшимча ўлчов бирлиги килограммда кўрсатилганлиги, ваҳоланки матолар кг.да эмас, балки квадрат метр ҳисобланиши аниқланди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймати 2 млрд. 321 млн. сўмни ташкил этувчи мазкур товарларга 173,3 млн. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    Навбатдаги шунга ўхшаш ҳолатда, хориждан 2 та юк контейнерида масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган матолар божхона кўригидан ўтказилди.

    Қарангки, юк ҳужжатларида салкам 2,5 тонна матолар қайд этилмаганлиги, шунингдек товарларнинг ўлчов бирлиги нотўғри кўрсатилганли фош бўлди.

    Мазкур товарларнинг тахминий умумий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этиб, уларга нисбатан 126,2 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    Ҳозирда товарлар вақтинча сақловга олиниб, юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates