баннер
22 апр 2025
02:53

    Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

    Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

    Қайд этилишича, “World Boxing” томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

    Олтин медаль:

    • -50 кг: Асилбек Жалилов
    • -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
    • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
    • -90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
    • +90 кг: Жаҳонгир Зокиров

    Кумуш медаль:

    • -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
    • -85 кг: Акмалжон Исроилов

    Бронза медаль:

    • -60 кг: Мадияр Данияров
    Телеграм каналимиз
    Text to speech