баннер
18 апр 2025
07:28

    Бокс. Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

    Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга чиқди.

    10 раунддан иборат бўлган ушбу жангда Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Франко Максимилиано Окампони 4-раунддаёқ мағлуб этди.

    Шундай қилиб у профессионал боксдаги 17-ғалабасини қўлга киритди.

    — Мен учун тайёргарлик жараёни қийин бўлди. Чунки мен қизимни йўқотдим. У мени кўриб туриб, дуо қилиб турганди. Мен уни соғиняпман. Уни жуда яхши кўрардим. Бу ғалабани қизимнинг хотирасига бағишлайман, — дейди Шаҳрам Ғиёсов.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech