баннер
17 апр 2025
20:51

    Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов ғалаба қозонди

    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган проф бокс оқшоми якунига етди.

    Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик икки чарм-қўлқоп устаси — оғир вазнли Баҳодир Жалолов ҳамда ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар Отабек Холматов рингга кўтарилди.

    Супероғир вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов украиналик Игор Шевазутскийга қарши рингга кўтарилди. 10 раунд этиб белгиланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда Жалолов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

    Баҳснинг учинчи раундида Баҳодир рақибини нокдаун ҳолатига солиб қўйди.

    Бугунги жангдаги муваффақият орқали 30 ёшли Баҳодирнинг ғалабалари сони 15 тага етди. Унинг ҳисобида ҳозирча бирорта мағлубият ёки дуранг йўқ.

    Филиппин вакили Жейсон Каной Манигосга қарши баҳс олиб борган Холматов рақибини саккизинчи раундда нокаутга учратди. Вакилимиз жанг давомида тажрибали рақибини кетма-кет зарбалари орқали бир неча бор қийин аҳволга солиб қўйди. Жумладан, у тўрт, олти ва еттинчи раундларда Жейсонни нокдаун ҳолатига тушириб, фаолиятидаги 13-ғалабасини қўлга киритди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech