Руслан Абдуллаевнинг рақиби тасдиқланди

    22 яшар чарм қўлқоп устамизнинг рақиби филиппинлик Жино Родриго бўлади. Бу жанг расман ўз тасдиғини топди.

    Тошкент вақт билан 20 апрель куни (АҚШда 19 апрель) тонг саҳарда АҚШнинг Калифорния штати Оушенсайд шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

    Frontwave Arena мажмуаси мезбонлик қиладиган бокс оқшоми Оскар Де Ла Хойяга тегишли Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

    Турнирнинг асосий жанги аёллар ўта енгил вазн тоифасида WBC, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони Габриэла Фундора 15-13-0 (7 KO) ҳамда даъвогар Мэрилин Бадильо (19-1-0) ўртасида ўтказилади.

    Аҳамиятлиси, ушбу оқшомда айнан Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси мижози ҳисобланган супер енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Руслан Абдуллаев ўзининг проф рингдаги иккинчи жангида рингга кўтарилади. 22 яшар чарм қўлқоп устамизнинг рақиби филиппинлик Жино Родриго бўлади. Бу жанг расман ўз тасдиғини топди.

    Маълумот учун, Родриго проф фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба, 4 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Руслан Абдуллаев шу йилнинг 7 март куни АҚШнинг Индио шаҳрида ташкил этилган турнирда профессионал боксда дебют қилган ва ўшанда мексикалик Хосе Валенсуэла Альварадони иккинчи раундда нокаут эвазига мағлуб этганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates