Боксчимиз рақибини нокаутга учратди

    Спорт 27 ноябр 2022 2628

    АҚШнинг Калифорния штатида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

    Ушбу жанг оқшоми доирасида Токио Олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов америкалик Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилди.

    10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якунига етди. Баҳодир раунд ўрталарида рақибини бурчакка тақади ва кучли зарбасини билан Харперни мувозанатдан чиқарди. Ушбу вазиятда рефери ҳисобни очди ва жангни тўхтатди. Боксчимиз нокаут эвазига ғолиб бўлди.

    Баҳодир 3-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам улгурганди.

    Ушбу ғалаба орқали Баҳодирнинг проф боксдаги 12-жангида 12-ғалабасига эришди. Боксчимиз барча рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates