Бокуда “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди

    Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида «Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат» кўргазмаси очилди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Ожарбайжон Президенти рафиқаси Меҳрибон Алиева иштирок этди.

    Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди.

    "Кеча Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди. Унда 140 дан ортиқ безакли амалий санъат намуналари тақдим этилган.

    Сўзаналар каштачи усталар томонидан ойлар давомида тикилади. Улардаги ҳар бир гул ва нақшлар чуқур маънога эга.

    Анъанавий зар чопонларимиз, ранг-баранг сўзаналар ва қимматбаҳо тошлар билан безалган кумуш тақинчоқлар кўргазмага ташриф буюрувчиларда унутилмас таассурот қолдиради, деган умиддаман.

    Музей мутахассислари ва ушбу кўргазмани ташкил этишда қатнашган барчага чин юракдан миннатдорлик изҳор этаман", - дейди Саида Мирзиёева.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates