Бола қанча кўп овқат еса, шунча яхшими?

    Саломатлик 24 апрел 2021 4319

    ССВ Матбуот хизматининг болаларнинг овқатланиш рациони ҳақидаги саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули ШАЙХОВА жавоб беради.

    — Бола қанча кўп еса, шунча яхши деган гапни кўп такрорлашади...

    — Бу мутлақо нотўғри. Ошқозонни қийнаб қўймаслик учун таом ва егуликлар миқдори, албатта, меъёрда бўлиши шарт. Қолаверса, ҳар бир таомнинг истеъмол қилиниш қоидаси бор. Мисол учун, хамирли таомларни нон билан бирга тановул қилиш тавсия этилмайди. Енгил ҳазм бўлиши учун қатиқ ёки ёғсиз сметанадан фойдаланилгани маъқул. Қуюқ таомлар сабзавотли ва қатиқли салат, кўкатлар билан биргаликда ейилади. Суюқ овқатга қўшимча равишда гўштли пирог ёки шу каби уйда тайёрланган пишириқни киритиш мумкин.

    — Бола таомланишдан бош тортиб, инжиқли килишидан кўпчилик ота-оналар қийналишади. Бу борада қандай йўл тутган маъқул?

    — Таом тортиладиган идишлар ёрқин рангда ва қизиқарли безаклардан иборат бўлса, болада кўз орқали ахборотни қабул қилиш сезгиси фаоллашади. Бундан ташқари овқат устини боланинг ёшига мослаб безатишга одатланинг, ҳатто оддийгина кўкатлардан фойдалансангиз ҳам ҳар кунлик кўринишидан ажралиб турсин. Овқатланиш орасидаги кичик тановулларни камайтиринг. Бола оч қолиб овқатланса, инжиқлик қилмайди, таом танламайди. Аммо болада таомланиш истаги йўқми, мажбурламаслик мақсадга мувофиқ.

    — Мактаб ёшидаги болалар ўрганиши керак бўлган гигиена қоидалари бўйича нималарни билиш лозим?

    — Бола овқатланишга ўтиришдан олдин, албатта, қўлларини совунлаб ювиши керак. Мактабда юрганида эса антисептик гель билан қўлларга ишлов бериш ёхуд нам салфетка билан артиш лозим. Бола учун ажратилган термос идишчаси бўлиши керак. Кун давомида суюқлик қабул қилиш организмни сувсизланишдан асрайди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates