Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади

    Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб:

    - фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади.

    - “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан “Ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади.

    Шунингдек, мазкур қарор билан ижтимоий нафақаларни тайинлаш мезонларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

    2023 йил декабрь ойидан бошлаб:

    - болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлангандан сўнг “Ягона реестр” АТ ёрдамида ҳар ойда оиланинг иқтисодий ҳолати автоматик равишда мониторинг қилинади ҳамда оиланинг иқтисодий ҳолати яхшиланган (иккинчи кўчмас мулк ёки нотурар жой, янги автотранспорт харид қилган ёки юқори иш ҳақи олишни бошлаган) бўлса, нафақа тўлови тўхтатилади.

    2023 йил 16 ноябрдан бошлаб берилган аризалар учун:

    - меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса, марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса, ишга жойлашмаса, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса ёки меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади;

    - ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан ошмаган енгил автотранспорт воситаси мавжуд оилаларга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади. Бунда, оилада I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошган оилага нафақа тайинлашни рад этмаслик тартиби сақлаб қолинади;

    - оила аъзолари номига расмийлаштирилган томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган фақат битта оила аъзоси банд деб автоматик белгиланади;

    - фуқаронинг чет элда эканлиги ёки “ҳар бир оила – тадбиркор” фаолияти билан банд эканлиги электрон маълумотлар асосида автоматик аниқланади. Бунда, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан белгилаб бериш тартиби бекор қилинади;

    - руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турган оила аъзоларидан бандлик талаб этмаслик имтиёзи берилмоқда;

    - расман никоҳи бекор қилинмаган алимент тўлаётган эр (хотин) оила таркибига киритилмаслиги белгиланди.

    Бундан ташқари:

    2024 йил 1 мартдан бошлаб “маҳалла еттилиги” томонидан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда чорва моллари уларнинг аризаларида кўрсатган маълумотларга мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates