Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 12 февраль куни "Ўзметкомбинат" электр пайвандчиси фуқаро Ҳ.Умаров меҳнат вазифасини бажараётганда баландликдан йиқилиб тан жароҳати олган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси кўмаги билан унга меҳнат лаёқати маълум муддатга йўқотилганлиги юзасидан тўланиши лозим бўлган 69,3 млн сўм нафақа пули суғурта компаниясидан ундириб берилди.