Ижтимоий нафақалар учун қанча маблағ тўлаб берилгани очиқланди

    Ижтимоий нафақалар учун 1 ярим йилликда жами 7 716 503,0 млн сўм маблағлари тўлаб берилган.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан шу йилнинг 1 ярим йиллигида ижтимоий нафақалар учун ажратилган маблағлар тўғрисида маълумот берилди.

    Ижтимоий нафақалар тўланган жами маблағларнинг:

    — 55,5% — Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам;

    — 40,2% — Ижтимоий нафақалар учун (ёшга доир, ногиронлик, 18 ёшгача ногиронлик, парваришлаш ва боқувчисини йўқотганлик);

    — 4,1% — Бир марталик нафақа тўловлари учун (суюнчи ва дафн нафақалари);

    — 0,1% — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам;

    — 0,1% — Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдамларни ташкил этади.

    Эслатиб ўтамиз: Ижтимоий нафақалар тайинланиш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.