“Болаларни яна ручка ва қоғоздан фойдаланишга ўргатиш керак,” — Италия таълим вазири

    Италия мактабларида янги ўқув йилидан қоғоз кундаликлар ўқув жараёнига қайтарилиб, дарсларда мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланмоқда.

    2024-2025 ўқув йилида Италия мактабларида сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчилар бўйича кенг кўламли синовлал ўтказилади. SI-ассистентларнинг вазифалари ҳар бир ўқувчи учун унинг қобилияти ва мавзуни ўзлаштириш тезлигига қараб таълимни персоналлаштиришдан иборат. Виртуал ёрдамчилар, шунингдек, муайян истеъдодга эга болаларни қўллаб-қувватлайди.

    Ўқитувчиларга виртуал ёрдамчилар маъмурий ишларни минималлаштиришга ва синфда қулай муҳитни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, SI-ассистентларнинг кўмаги билан ўқитувчилар имконияти чекланган болалар ва итальян тили иккинчи тил бўлган ўқувчиларининг интеграциясига кўпроқ эътибор қаратиш имконига эга бўлади. Ўқитувчиларни рақамли технологиялар билан ишлашга ўргатиш учун давлат томонидан аллақачон маблағ ажратилган.

    Янги ўқув йилида мактаб таълими тизимига таъсир қиладиган яна иккита ўзгариш кутилмоқда: қоғоз кундаликларни қайтариш ва дарсларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш.

    Италия таълим вазирининг таъкидлашича, иккала янгилик ҳам электрон қурилмалардан кўп фойдаланиш ёзиш кўникмалари, хотира ва диққатни жамлашга салбий таъсир кўрсатаётгани билан боғлиқ.

    “Болаларни яна ручка ва қоғоздан фойдаланишга ўргатиш керак,” — деди вазир.

    Сўнгги вақтларгача италиялик ўқувчилар уй вазифаларини электрон кундаликка ёзиб борган. Янги ўқув йилидан бошлаб у фақат ота-оналар назорати учун ишлатилади, топшириқлар эса ўқувчилар томонидан классик қоғоз кундаликларга қўлда ёзилади.

    Таълим вазирининг сўзларига кўра, мобил телефонлар таълимда кўзланган мақсадларга эришишда ёрдам бера олмаслиги сабаб тақиқланди. Планшетлар ва компьютерларга бу тақиқ амал қилмайди: ўқувчилар улардан педагоглар назорати остида фойдаланишда давом этади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates