Туркияда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ватандош хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди

    Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Истанбулдаги Мармара аёллар ёпиқ жазони ижро этиш муассасасидаги хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

    Муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, Туркия қонунчилиги доирасида рухсат этилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, мажбуриятлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

    Бу ердаги 8 нафар ватандошларимиздан 4 нафари турли хил йилларга ҳукм қилинган бўлиб, қолганларининг суд жараёнлари давом этаётгани туфайли тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

    Шунингдек, муассаса раҳбарияти билан келгусида Бош консулхона томонидан мунтазам ташрифларни амалга ошириш, ватандошларимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

    «Шу ўринда, Туркияда вақтинчалик бўлиб турган ватандошларимиздан маҳаллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ҳар қандай ҳолатда полициядан бу ҳақда Бош консулхонага кечиктирмасдан расмий хабар беришни талаб қилиш зарурлигини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates