Болгария Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария Республикаси Президенти Румен Радев 9 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

    Тошкент шаҳри халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    Ташрифнинг асосий тадбирлари 10 июнь куни бўлиб ўтади.

    Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

    Ўзбекистон ва Болгария Президентлари ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик, рақамлаштириш соҳаларида кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқадилар.

    Болгария Президенти IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates