Бўстонлиқ туманига янги ҳоким ва сектор раҳбарлари тайинланди

    Мамлакатимизда 27 август 2020 4923

    Бугун, 27 август куни VI чақириқ Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

    “Ўзбекистон Президентининг “Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармон билан туманнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда республика мувофиқлаштирувидаги туман ҳокимлигининг алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди. Давлатимиз раҳбари томонидан Бўстонлиқ туманига қаратилаётган алоҳида эътибор ва имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун барчамиз сидқидилдан меҳнат қилишимиз талаб этилади”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

    Тадбирда шунингдек Республика бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси масъуллари, вилоят сектори раҳбарлари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, туман Кенгашига сайланган депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Кун тартибидаги масалалар юзасидан ўтказилган музокаралар якунига кўра, Аҳмедов Жўрабек Илҳомович Бўстонлиқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

    Маълумот учун: Жўрабек Ахмедов 1983 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. У бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмалашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бош бошқармаси бошлиғи, Давлат активларини бошқариш агентлигининг давлат активларини тасарруф этиш ва мажбуриятларни мониторинг қилиш департаменти бошлиғи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

    Шунингдек, Саидов Ўктам Абдуллаевич – Бўстонлиқ тумани прокурори, Шермуҳаммедов Шерзод Абдуллаевич – туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва Зокиров Зарифжон Нўъмонович – туман солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates