Бўстонлиқда лой кўчкиси содир бўлган йўлда автотранспорт ҳаракати тикланди

    Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 "Тошкент-Қибрай-Чирчиқ-Чимён" автомобил йўлининг 59 ва 60-километрлари оралиғи, Чимён дам олиш масканига олиб борувчи йўлда лой кўчкиси содир бўлди. 

    Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, кўчки содир бўлган вақтда ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларига зиён етмади.

    Хозирда автомобил йўли тўлиқ тозаланиб, автомобил ҳаракати тикланди.

    Бошқарма баёнотида мазкур ҳудуд аҳолиси ҳамда дам олиш масканларига борувчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишлари, зарурат бўлмаса бундай ҳудудларга бормасликлари сўралган.