баннер
24 апр 2025
08:18

    Бўстонлиқда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 4 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан навбатдаги экологик рейд тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган рейд тадбирларида ,Бўстонлиқ туманида олиб борилган рейд давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Оқсоқ ота“ сойи қирғоғида “Man” русумли автоулов эгалари экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмасини махсус рухсатномасиз қазиб олаётгани аниқланди.

    Натижада “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида“ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида“ги Қонунлар талаблари бузилган ҳамда табиатга 4 миллиард 504 миллион 378 минг 636 сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙПХ ходими ёрдамида 1 дона юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаб туриш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар эса Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech