Қизил китобга киритилган қушнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

    Яшил сайёра 14 апрел 2025 449

    Фарғона вилояти Экология бошқармаси, вилоят ИИБнинг Қува туман бўлими ҳамда қўриқлаш ходимлари томонидан Қува тумани ҳудудида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

    Тадбир давомида фуқаро И. Н. томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 дона йиртқич бургут Телеграм тармоғи орқали ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди.

    Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бургут ашёвий далил сифатида фуқародан олиб қўйилди ҳамда вақтинча сақлаш учун Фарғона вилояти ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

    Шунингдек, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates