МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

    Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан амалга оширилди.

    Отабек Баҳодирович Салмонов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    О.Салмонов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2014 йилда Суд департаменти Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

    Сўнгра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.

    Мазкур тайинловга қадар, О.Салмонов Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

    Худди шунингдек, Бош прокурор буйруғи билан Аюбхон Алимович Алимов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    А.Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган.

    Бюро органларида иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаб, бир қатор масъул лавозимларида ишлаб келган.

    2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.

    Тайинловга қадар, А.Алимов Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates