Самолёт Канела муниципалитетидан ҳавога кўтарилиб, Грамада шаҳрига йўл олган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган ва турар-жой ҳудудига қулаб тушган. Самолёт қолдиқлари яқин атрофдаги меҳмонхонага ҳам етиб борди, оқибатда 17 киши жароҳат олди, улардан икки нафари аёлнинг аҳволи оғир. Полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Самолётни эгаси бошқарган. Самолёт ҳалокатининг мумкин бўлган сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб хабар беради 24.kz.
Бразилияда хусусий самолёт ҳалокатга учради, 10 киши ҳаётдан кўз юмди
Бразилия жанубида хусусий самолёт ҳалокатга учради. Бортдаги барча 10 киши, жумладан, йўловчилар ва учувчи ҳалок бўлди.