Россия самолёти Анталия аэропортига қўнганидан сўнг ёниб кетди

    Россиянинг Азимут авиакомпаниясининг Сочидан учган Sukhoi Superjet 100 самолёти Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортига қўнганидан сўнг ёниб кетди.

    24 ноябрь, якшанба куни содир бўлган воқеани Росавиация матбуот котиби Артем Кореняко ўзининг Telegramдаги каналида тасдиқлади.

    Кейинроқ у Россиянинг Анталиядаги бош консуллигига таянган ҳолда аниқлик киритишича, ҳодиса оқибатида самолёт йўловчиларидан ҳеч бири жабрланмаган. Самолёт командири йўловчиларни пуфланувчи траплар ёрдамида эвакуация қилишга қарор қилди. Авиакомпания жабрланганлар йўқлигини ҳам тасдиқлади. Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган. Анталия аэропорти бортда 91 киши бўлганини маълум қилди.

    Кореняконинг сўзларига кўра, самолётдаги ёнғин Туркия аэропортининг қутқарув гуруҳи томонидан тезда ўчирилган.

    Туркия авиация портали AirportHaber хабарига кўра, Superjet 100 двигатели ёниб кетган. Mash Telegram каналининг ёзишича, самолёт қўниш вақтида чап қаноти билан учиш-қўниш йўлагига урилган бўлиши мумкин.

    Авиакомпания маълумотларига кўра, Superjet кучли ёмғир ва шамол туфайли ноқулай об-ҳаво шароитида қаттиқ қўнганидан сўнг ёниб кетган, деб хабар беради dw.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates