Вильнюсда самолёт турар-жой биноси устига қулаб тушди

    Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида тўрт киши бўлган.

    Вильнюс халқаро аэропортига (Литва) яқинлашаётган пайтда юк самолёти ҳалокатга учради. Аэропорт вакили Марюс Зелянюснинг LRT миллий радиоси орқали хабар беришича, самолёт турар-жой биноси устига қулаб тушган.

    “DHL самолёти икки қаватли турар-жой биносига қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда икки нафар учувчи ва икки нафар компания ходими бўлган”, деди у.

    Учувчилардан бири қутқариб олинди. Бортдаги қолганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишламоқда. Уйда одамлар бор-йўқлиги ҳам номаълум.

    Самолёт Лейпцигдан Вильнюсга учаётган эди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates