Бу ҳақда Янги Жанубий Уэльс штати полицияси маълум қилди.
Департамент баёнотига кўра, тўқнашув маҳаллий вақт билан соат 11:50 атрофида содир бўлди.
“Фавқулодда хизматлар иккита кичик самолётнинг тўқнашиб кетгани ҳақидаги хабардан сўнг воқеа жойига етиб келишди. Ҳозирда воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда, ҳудуд ўраб олинди.
Шунингдек, Австралия авиация хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича текширув олиб борилиши маълум қилинди, деб хабар беради report.az.